Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан холи давлатлар — тўлиқ рўйхат

Коронавирусдан холи давлатлар — тўлиқ рўйхат

Фото: «Forumdaily.com»

2020 йил август ойи бошида COVID-19 дунёнинг кўпгина мамлакатларини қамраб олган бўлишига қарамай, бугунги кунда коронавирус бўлмаган ёки энди йўқ қилинган давлатлар ҳалиям бор. 16 августда бундай давлатлар сайёрамизда 19 тани ташкил этади, улардан 2 таси Европа, 2 таси Осиё, 1 таси Африка, 12 таси Океания ва 3 таси Ғарбий ярим шарда жойлашган. Яъни бугунги кунда коронавирусдан холи давлатларнинг деярли ҳаммаси Шарқий ярим шарда жойлашган. Мустақил давлатлар, шу жумладан, дунё ҳамжамияти томонидан қисман тан олинган мамлакатлар ҳисобга олинган. Қуйида дунё минтақалари бўйича COVID-19дан холи давлатлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Осиё

Шимолий Корея (КХДР) — коронавирус ҳолати қайд этилмаган аҳолиси энг кўп бўлган мамлакат

Туркманистон (расмий маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус йўқ, бироқ ОАВ Туркманобод шаҳрида касалликни юқтирганлар ҳақида хабар берганди)

Европа

Ватикан (12 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, бари тузалган)

Сан-Марино (699 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, 42 киши вафот этди, 657 нафари тузалди)

 Африка

Сахара Араб Демократик Республикаси

 Океания

Вануату

Кирибати

Маршалл ороллари

Науру

Ниуэ

Кука Ороли

Палау

Самоа

Соломон ороллари

Тонга

Тувалу

Микронезия Федератив Штатлари

 Ғарбий ярим шар

Доминика (18 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, бари тузалган)

Сент-Китс ва Невис (17 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, бари тузалган)

Сент-Люсия (25 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, бари тузалган)

Коронавирус ҳолатлари бўйича ушбу харитада (қанча тўқ бўлса, ҳолат шунча кўп) бугунги кунда COVID-19 ҳолати қайд этилмаган давлатларни кўриш мумкин (коронавирус аниқланиб, кейин бартараф этилган мамлакатлар ҳисобга олинмаган). Улар кулранг тусда. Улардан атиги 3 таси минтақада жойлашган: Туркманистон, Шимолий Корея, Сахара Араб Демократик Республикаси. Қолганлари орол давлатлар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг