Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизида ҳеч қандай аломат қайд этилмаган

Коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизида ҳеч қандай аломат қайд этилмаган

Фото: «Penzrb.ru»

Коронавирусни юқтириб олган одамларнинг аксар қисмида ҳеч қандай аломат кузатилмаган. Тадқиқот натижаларига кўра, қарийб 90% беморларда синов пайтида касалликнинг учта асосий аломатидан бирортаси ҳам аниқланмаган, дея хабар берди «The Daily Mail».

Британиялик олимлар 36 минг кўнгиллини ўрганишди. Улар апрелдан июнга қадар вирусга суртма таҳлилини топширишган. Буни қарангки, 115 нафар бемордан атиги 16 тасида таҳлил топширган куни иситма, йўтал, ҳид ва таъм билмаслик қайд этилган. COVID-19 билан боғлиқ ҳисобланган нафас сиқиши ва чарчоқ ҳисси эса 23% беморда кузатилган.

Шу билан бирга, касалликнинг бирорта аломатидан шикоят қилган 158 нафар бемордан атиги 10 фоизида коронавирус борлиги чиндан ҳам тасдиқланган.

Олимлар иситма, йўтал каби ташқи аломатларга қараб COVID-19ни ташхислаб бўлмайди, деган хулосага келишди. Фақат тестларгина вирус юққанлигини аниқлаши мумкин.

Таъкидланишича, коронавируснинг аломатсиз ташувчилари ҳам бошқа беморлар каби вирусни атрофдагиларга юқтириши мумкин. Шу пайтгача COVID-19нинг яширин шаклини бошидан ўтказаётган беморлар ён-атрофдагилар учун хавфсиз ҳисобланарди.

Тадқиқот муаллифлари кўпроқ тест ўтказишга ва текширув стратегияларини ўзгартиришга чақирмоқда. Шундагина кўплаб яширин ҳолатлар аниқланиб, касаллик тарқалишига чек қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг