Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокорлар ҳақида китоб чиқариш таклиф этилди

Коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокорлар ҳақида китоб чиқариш таклиф этилди

24 декабрь куни «COVID-19: Коронавирусга қарши курашда миллий тажриба» мавзусида «Халқаро пресс клуб» сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Тадбирда қатнашган журналист Аброр Зоҳидов коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокорлар ҳақида махсус хотира китоби чиқариш таклифини билдирди.

– Маълумки, пандемия туфайли жуда кўп инсонларни йўқотдик. Шахсан ўзимнинг икки тоғам ва бир холам шу касалликдан нобуд бўлди. Айниқса бу касалликка қарши курашда биринчи қаторда турган шифокорлар орасида йўқотишлар кўп бўлди. Таклифим шундан иборатки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўша шифокорларга атаб хотира китоби чиқарсин. Улар миллат қаҳрамонлари ва унутилмасликлари керак. Токи фарзандлари ота-оналари билан фахрланиб юришсин, – деди журналист.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг