Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусни юқтирганлар сони ярим миллиондан ошди — «Worldometers»

Коронавирусни юқтирганлар сони ярим миллиондан ошди — «Worldometers»

Фото: «Reuters»

Бугун, 26 март куни, айни дақиқаларга келиб, жаҳон бўйича коронавирус (COVID-19) касаллиги аниқланган инсонлар сони 510 018 нафарга етди. Бу ҳақда «Worldometers» маълум қилди.

Маълумотларга кўра, касаллик оқибатида вафот этганлар сони 23 010, касалликдан тузалганлар сони 122 232 нафарни ташкил этмоқда.

Касаллик энг кўп аниқланган мамлакатлар: Хитой, Италия, АҚШ, Испания, Германия, Эрон, Франция, Швейцария, Буюк Британия ҳамда Жанубий Корея.

Бугунги санада энг кўп ўлим ҳолатлари Италия (662 нафар), Испания (498 нафар) ва Эрон (157 нафар)да қайд этилди.

Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда: Ўзбекистонда коронавирус аниқланган инсонлар сони — 65 нафар, Қозоғистонда — 111 нафар (бир инсон вафот этган, икки нафар бемор тузалиб кетган), Қирғизистонда — 44 нафар,  Афғонистонда — 84 нафар (икки инсон вафот этган, икки нафар бемор тузалиб кетган).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг