Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг «британча» штамми дунёнинг нариги чеккасига ҳам етиб борди

Коронавируснинг «британча» штамми дунёнинг нариги чеккасига ҳам етиб борди

Фото: «Evo-rus.com»

Коронавируснинг «британча» штамми Индонезияда илк бор икки кишида аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Данте Саксоно Харбувонога асосланиб маҳаллий «Tempo» нашри хабар бермоқда.

«Кеча оқшом менга Индонезияда COVID-19 ҳолати илк бор қайд этилганидан сўнг ропа-роса бир йил ўтгач мамлакатда B117 коронавирусининг «бринтанча» тури аниқлангани ҳақида хабар келиб тушди. Бу COVID-19 ҳақидаги энг янги маълумот. Чунки фақат кеча оқшом иккита касалланиш ҳолати қайд этилган», — деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Харбувоно, шунингдек, Индонезия янада жиддий пандемияга дуч келиши мумкинлигидан хавотирланаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, коронавирусга тест натижаси мусбат чиққан 462 индонезиялик «британча» В117 штаммига текширилган. Бироқ COVID-19нинг мутацияга учраган варианти атиги икки беморда топилган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, коронавирус янги вариантининг аниқланиши Индонезия ҳукумати олдига коронавирусни даволашнинг янада самарали усуллари ҳамда янги эпидемиологик тадқиқотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ вазифаларни қўймоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Индонезияда коронавирусга чалинганлар сони 1,3 миллиондан ошди, шундан 1,1 миллиондан ортиғи тузалди. 36,5 минг бемор эса вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг