Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўршапалакларда 24 та янги турдаги коронавирус аниқланди

Кўршапалакларда 24 та янги турдаги коронавирус аниқланди

Фото: «Global Look Press/Gregorio B. Dantes Jr»

Хитой Фанлар академияси ва Шаньдун университети олимлари кўршапалакларда коронавируснинг COVID-19 ни қўзғатадиган патогенга ўхшаш янги турларини аниқладилар. Бу ҳақда Cell журнали хабар берди.

«Умуман олганда, биз кўршапалакларнинг ҳар хил турларида 24 та янги коронавирус геноми, шу жумладан, SARS-CoV-2 га ўхшаш 4 та коронавирусни тўпладик», — дея таъкидладилар тадқиқот муаллифлари.

Хитой олимларининг сўзларига кўра, кўршапалаклардан олинган Rhinolophus pusillus, айниқса, SARS-CoV-2 га жуда ўхшаб кетади. Фақат вируслар юқтирилган ҳужайраларга ёпишиб олиш учун ишлатадиган оқсилдан озгина фарқ қилади.

«2020 йил июнь ойида Таиландда тўпланган SARS-CoV-2 вируси билан биргаликда ушбу натижалар SARS-CoV-2 билан чамбарчас боғлиқ бўлган вируслар кўршапалаклар популяциясида айланишини давом эттиряпти, айрим ҳудудларда нисбатан юқори частотада учраши мумкин», — дея хулоса қилишди мутахассислар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг