Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кун охирида ҳам касалликлар сони Тошкентда жуда кўп бўлди

Кун охирида ҳам касалликлар сони Тошкентда жуда кўп бўлди

2020 йил 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 783 (+214) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида жами 835 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 (+835) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 337 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг