Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кунлик касалланишлар ҳолати янгиланди

Кунлик касалланишлар ҳолати янгиланди

Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда 1170 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

2022 йил 25 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 217360 (+1174) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 56 нафари Бухоро вилоятида,
  • 37 нафари Жиззах вилоятида,
  • 30 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 27 нафари Наманган вилоятида,
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 46 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 133 нафари Фарғона вилоятида,
  • 47 нафари Хоразм вилоятида,
  • 139 нафари Тошкент вилоятида,
  • 482 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 61 нафар,
  • Андижон вилоятида 40 нафар,
  • Бухоро вилоятида 68 нафар,
  • Жиззах вилоятида 38 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 56 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 15 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 57 нафар,
  • Фарғона вилоятида 142 нафар,
  • Хоразм вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент вилоятида 257 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 366 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 206727 (+1232) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1549 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг