Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

MJ Developers компанияси ўз ходимларини оммавий вакцинация қилдирди (фото)

MJ Developers компанияси ўз ходимларини оммавий вакцинация қилдирди (фото)

Фото: «MJ Developers»

Бугунга келиб дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 200 млн нафардан ошиб кетди. Касалланганлардан 4,2 миллиондан зиёд киши вафот этган.

Ўзбекистонда ҳам шу кунларда касалланиш ҳолатлари пасаймаяпти ва ҳар куни қарийб мингга яқин янги ҳолатлар аниқланмоқда. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 август ҳолатига кўра, 133 852 нафарга етган. Касалликдан вафот этганлар сони эса 910 нафарни ташкил этади.

Дунё мутахассислари бу офатни тўхтатишнинг ягона йўли — вакцина олиш эканини бот-бот такрорлашмоқда.

Ўзбекистонга бир неча турдаги вакциналар келтирилган бўлиб, аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Шу пайтгача 8,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланиб, 1 миллион 279 минг нафар киши тўлиқ эмланган. Аммо бу оммавий иммунитет ҳосил қилиш учун етарли кўрсаткичлар эмас. Ҳали яна бир неча миллионлаб аҳоли эмланиши зарур.

Қувонарлиси, аксарият идора ва ташкилотлар, корхоналар ўз ходимларини оммавий эмлаш тадбирларини амалга оширмоқда.

Жумладан, MJ Developers компанияси ўз ходимлари ҳақида қайғуриб, қарийб икки ҳафта давомида барча ходимларини «Спутник» ҳамда Moderna вакцинаси билан эмлади.

Вакцина олиш жараёнида компаниянинг айрим ходимларини суҳбатга тортиб, уларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Симма Жадав:

— Бугун бутун дунё аҳолисини ташвишга солаётган ковид касаллигидан барча хавотирда. Вакциналаштириш жараёни бошланганидан хабаримиз бор, уни қаерда олиш ҳақида ходимларни ташвишга соладиган вазият келиб чиқишига компаниямиз йўл қўймади. Барчасини ўзи ташкиллаштириб берди. Бунинг учун улардан миннатдормиз, назаримда ҳамма вакцина олиши ва ўзи ҳамда бошқалар соғлиғига беъэтибор бўлмаслиги керак.

Шохид Тўлаганов:

— Қарийб 2 йилдан буён ушбу компанияда фаолият олиб бораман. Компания ходимларига нисбатан жуда эътиборли деб ҳисоблайман. Бугунги кунда дунёни ларзага келтираётган коронавирус ва унинг ҳар хил штаммларини олдини олишда асосий ечим — эмланишдир. Компаниямиздан бизни вакцинация қилиш учун шароит қилиб беришгани учун миннатдорман.

Эслатиб ўтамиз, MJ Developers компанияси «шаҳар ичида шаҳар» йирик лойиҳаларини жорий қилмоқда. Бу лойиҳалар Ўзбекистоннинг энг гўзал масканларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг