Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус беморларини даволаш муддати узайтирилди

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус беморларини даволаш муддати узайтирилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқи 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Шуни унутмаслик керакки, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга хизмат кўрсатиш, коронавирус инфекциясига ПЗР ва экспресс-тест текширувлари ўтказиш фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тегишли талаблар асосида амалга оширилади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан тузадиган шартномаларига мувофиқ, даволаш ишларини амалга ошириш ва санитария қоидаларига риоя қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни мунтазам топшириб бориш вазифаси юклатилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган шахсларни даволаш ишларини www.bemor.ssv.uz дастурида олиб бориш мажбурияти асосида амалга ошириш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар сони ўсди. Махсус комиссия қарори билан Туркия, Ҳиндистон каби коронавирус кўпаяётган ҳудудларга авиақатновлар ҳам чекланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг