Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нохуш рекордлар кун сайин янгиланмоқда

Нохуш рекордлар кун сайин янгиланмоқда

Афсуски, бугун коронавирус инфекциясига чалинганлар ва аҳоли орасида қайд этилиши кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди.

Шу йилнинг 13 июль куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилинганидек, бугун Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг