Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нохуш рекорд яна янгиланди

Нохуш рекорд яна янгиланди

Афсуски, шу йилнинг 11 июль куни мамлакатимизда 486 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилинганидек, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12513 нафар бемордан 7723 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4733 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг