Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оғир аҳволдаги болалар ИИББ аралашувисиз шифохонага ётқизилмади

Оғир аҳволдаги болалар ИИББ аралашувисиз шифохонага ётқизилмади

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2020 йилнинг 23 июль куни ишонч телефони орқали Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига Чилонзор тумани оилавий поликлиникаларидан бирида ишловчи шифокор Зулхумор И. мурожаат қилган.

Шифокорнинг маълум қилишича, унинг патронажида бўлган «1-Чарх Камолон» маҳалласида яшовчи оиланинг барча аъзолари коронавирус инфекцияси билан касалланган бўлиб, уй карантинида даволанаётган бўлган.

Афсуски, амбулатор даволаниш натижа бермаган ва 1 ҳамда 3 ёшли икки нафар бола оғир аҳволда бўлишига қарамасдан, уларни шифохонага жойлаштиришнинг иложи бўлмаган. Уларнинг саломатлигидан хавотирда бўлган шифокор аёл ИИББдан ёрдам сўраган.   

«Шу куннинг ўзида мазкур мурожаат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ раҳбарияти оилавий поликлиникада бўлиб, ҳолатни ўрганишди ва туман тиббиёт бирлашмаси билан боғланишди. Тез орада тез тиббий ёрдам автомобили уч нафар вояга етмаган болалар ва уларнинг онасини стационар даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига етказишди», — дейилади пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг