Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар асаларига коронавирусни аниқлашни ўргатиб қўйишди

Олимлар асаларига коронавирусни аниқлашни ўргатиб қўйишди

Фото: «Kartinkinaden.ru»

Нидерландияда олимлар асаларилар коронавирусни аниқлай олишларини маълум қилишди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Асал ташувчи ҳашаротлар учун хартумчасини қон намунасига ботириш кифоя. Тадқиқотчилар бу самарали ва арзон усул эканлигини таъкидлашмоқда. Жараён бир неча сония давом этади.

Aсаларилар хаста одамларни коронавирус билан касалланган одам чиқарадиган махсус ҳид орқали аниқлашади. Олимларнинг фикрича, назарий жиҳатдан асалариларни бу қўзғатувчига ўргатиш мумкин.

Aсал ташувчи асалари узоқ масофалардан ҳидни сезиши мумкин. Ҳозиргача итларга коронавирусни ҳид орқали аниқлашни ўргатишган. Аммо биологлар ҳашаротларда ҳид сезиш қобилияти бир неча бор юқорироқ эканлигига эътибор қаратишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг