Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар COVID-19 ни тез даволаш усулини маълум қилишди: энди уйда ҳам даволаниш мумкин

Олимлар COVID-19 ни тез даволаш усулини маълум қилишди: энди уйда ҳам даволаниш мумкин

Фото: «Imag.one»

Aстма ингаляторидан фойдаланиш COVID-19 дан тузалиш вақтини сезиларли даражада қисқартириши мумкин. Бу ҳақда Оксфорд университети олимларига асосланиб Telegraph хабар бермоқда.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, астма ва сурункали обструктив ўпка касаллигини даволашда ишлатиладиган будесонид коронавирус инфекциясига чалинган беморларга ёрдам беради.

Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, ингалятор COVID-19 касалининг соғайиш вақтини ўртача уч кунга қисқартириши мумкин.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги маълумотлар пайдо бўлиши билан ушбу даволаш усулини синаб кўриш натижаларини кузатишда давом этади ва агар керак бўлса тавсияларга тузатиш киритади», — деди вазир ўринбосари Жо Черчилль.

Британиялик шифокорлар ушбу дори-дармонларни алоҳида-алоҳида ишлатишни режалаштирмоқдалар. Мутахассислар, шунингдек, будесониддан коронавирусга қарши курашда ва уйда фойдаланиш мумкинлигини таъкидладилар.

Тадқиқот иштирокчиларидан бири, профессор Ричард Хоббс бу кашфиётни «пандемия учун муҳим босқич» эканлигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг