Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон билан ҳаммуаллифликда вакцина яратган мамлакат оммавий иммунитет қачон пайдо бўлишини маълум қилди

Ўзбекистон билан ҳаммуаллифликда вакцина яратган мамлакат оммавий иммунитет қачон пайдо бўлишини маълум қилди

Фото: «Thomas Pete / Reuters»

Хитой ҳукумати шу йилнинг июнь ойи охирига қадар ярим миллиарддан ортиқ одамни коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Хитойлик эпидемиолог Чжун Наньшань Циньхуа университети ва Aмерика Брукингс институти томонидан ташкил этилган йиғилишда ушбу режалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ХХР соғлиқни сақлаш тизимидаги манбаси унга июлгача мамлакатда эмланганларнинг 40 фоизини қамраб олишни режалаштираётганини айтган. Бу тахминан 548 миллион киши дегани.

Ҳозирча, Наньшань маълумотларига кўра, Хитойда аҳолининг 3,5 фоизи ёки 51 миллион киши коронавирусга қарши эмланган. Унинг сўзларига кўра, оммавий иммунитет ҳосил қилиш учун Хитой ҳукуматига тахминан уч йил керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг