Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда эмланишлар сони бир миллиондан ошиб кетди

Ўзбекистонда эмланишлар сони бир миллиондан ошиб кетди

5 май куни Ўзбекистон бўйлаб жами 45616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
- биринчи босқич эмланганлар 34089 нафарни,
- иккинчи босқичда эмланганлар 11527 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

5 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (8588 доза),
- Тошкент шаҳри (7200 доза) банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш бўйича электрон хизмат ишга туширилган:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг