Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемиянинг даҳшатли оқибатлари

Пандемиянинг даҳшатли оқибатлари

Фото: «CU Boulder»

Боулдердаги Колорадо университети олимлари антибиотикларга чидамли микробларга қарши курашишнинг янгича усулини яратиш устида бош қотиришмоқда.

2050 йилга келиб чидамли инфекциялар туфайли йилига 10 миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин. COVID-19ни даволаш мақсадида антибиотикларнинг кўп ишлатилиши натижасида хавфли бактериялар тарқалиши тезлашади. Пандемиянинг даҳшатли оқибатлари «PLOS Pathogens» журналида келтирилган. Бу ҳақда «MedicalXpress» хабар берди.

Инфекцияларга қарши курашишда ёрдам берадиган янги молекулаларни топиш учун тадқиқотчилар SAFIRE усулидан фойдаланишди. 14,400 номзод орасидан энг истиқболли 70 таси танлаб олинди. Улардан бири — JD1, айниқса, граммусбат бактерияларга қарши самарали бўлиб чиқди. Ушбу бактериялар қўшимча ташқи қатламга эга бўлиб, уларни антибиотиклардан ҳимоя қилади. Бироқ бирламчи иммун реакция JD1нинг микроблар ичига кириб, мембранасига таъсир қилишига ёрдам беради.

Тажрибалар чоғида JD1 грамманфий Salmonella enterica бактерияларининг яшовчанлик қобилиятини 95 фоизга камайтирди. Бунда сутемизувчиларнинг ҳужайраларига зарар етмаган.

Биргина АҚШда йилига 35000 киши мавжуд дори-дармонларга чидамли бактериал инфекциялар туфайли вафот этади. Бошқа кўплаб одамлар ангина, пневмония ва сийдик йўллари инфекциялари каби даволаш қийин бўлган юқумли касалликлардан азият чекишади. Муаллифларнинг таъкидлашича, 2050 йилга келиб саратон касаллигидан кўра кўпроқ одамлар бактериялар сабабли оламдан ўтишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг