Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пашшадан фил ясамасликка» чақирган Элон Маск $5,5 миллиард зарар кўрди

«Пашшадан фил ясамасликка» чақирган Элон Маск $5,5 миллиард зарар кўрди

Фото: «3DNews»

Америкалик тадбиркор ва муҳандис Элон Маск яқинда твиттер-акаунтида коронавирусни деб ваҳимага тушиш ғирт бемаънилик, деб ёзганди. Аммо оқибатда шу вирусдан энг кўп зарар кўрганлардан бири унинг ўзи бўлиб чиқди — бир ҳафта ичида 5,5 миллиард доллар.

Фонд бозорларидаги қулашни деб (сабаби нималиги барчамизга аён) «SpaceX» ҳамда «Tesla» асосчиси бойлигининг бешдан биридан айрилди. Энди Маск энг бой инсонлар рўйхатида 31,1 млрд. доллар билан 26-ўринда.

Шунга қарамасдан, ОАВ хабарларига кўра, 15 март куни Маск «SpaceX» ходимларига йўллаган мурожаатида ўз ишчилари орасида коронавирусга чалиниш эҳтимолини шубҳа остига қўйди. Маскнинг ёзишича, улар (ходимлар)нинг коронавирусдан кўра автоҳалокатда ўлиши эҳтимоли юқори экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг