Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент: «Коронавирусга чалинган беморлар орасида 11 нафар шифокор бор»

Президент: «Коронавирусга чалинган беморлар орасида 11 нафар шифокор бор»

Иллюстратив фото

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам бор, дея қайд этди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида коронавирус касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ҳамда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари COVID-19 инфекциясини юқтириб олган беморлар орасида 11 нафар шифокор ҳам бор.

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълумотига кўра, беморларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган.

Мана шу беморлардан 4 нафарининг аҳволи даволовчи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда, дея қўшимча қилган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг