Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда 91 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Қашқадарёда 91 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Фото: «Uzreport.news»

Бугун, 9 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши тумани Қовчин қишлоғида яшовчи 91 ёшли Ойдин Хидирова коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Қашқадарё ССБ Aхборот хизмати маълумот берди.

1930 йил туғилган, Омонтепа маҳалласи Наврўз кўчаси 30-уйда яшовчи онахон тумандаги 52-сонли оилавий поликлиникада эмланган. Aйни пайтда қарийб бир асрни қаршилаётган онахон ўзини ҳар доимгидан ҳам тетик ҳис қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг