Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон парламенти собиқ спикери коронавирусдан вафот этди

Қирғизистон парламенти собиқ спикери коронавирусдан вафот этди

Фото: «РИА Новости»

Бугун Қирғизистондаги Республика клиник инфекцион шифохонасида жамоат арбоби Мукар Чолпонбаев 70 ёшида вафот этди. Шифохонага 5 май куни келтирилган Чолпонбаевга коронавирус ташхиси қўйилган, 12 май куни жонлантириш бўлимига ўтказилган эди.

Чолпонбаев аввалдан юрак-қон томир, буйрак хасталикларидан ҳам азият чекиб келган.

Мукар Чолпонбаев Қирғизистон Адлия вазири, парламент депутати бўлган. 1995-1996 йилларда парламент спикери лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус қайд этилишлари сони 1 403 тага етди, соғайганлар — 980 нафар, вафот этганлар — 14 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг