Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда вакцинани яратиш босқичлари маълум қилинди

Россияда вакцинани яратиш босқичлари маълум қилинди

Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмаер Россия лицензияни қўлга киритишдан олдин вакцинанинг барча зарурий синовларини ўтказиш зарурлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Роспотребнадзор матбуот хизматининг РИА Новостига маълум қилишича, «Вектор» марказининг коронавирусга қарши вакцинаси барча мажбурий талаблар ва меъёрлар, шунингдек, клиник синовларни ўтказиш қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

«Коронавирусга қарши «ЭпиВакКорона» вакцинаси Роспотребнадзорнинг «Вектор» маркази томонидан Россия қонунчилигида кўзда тутилган барча мажбурий талаблар ва маъёрларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, марказ ЖССТ тавсияларини кузатиб бормоқда.

«Клиник тадқиқотлар ўтказиш қоидаларига қатъий риоя қилиниши эса Россия аҳолиси учун хавфсиз ва сифатли вакцина ишлаб чиқариш ишончини оширади», дейди Роспотребнадзор вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг