Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Уйда ўтиришни ор деб билдим...» – шифокор Президентга мурожаат қилди

«Уйда ўтиришни ор деб билдим...» – шифокор Президентга мурожаат қилди

Сарвар Бегимқулов

Республика ихтисослаштирилган дермотология ва венерология маркази шифокори Сарвар Бегимқулов ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилди.

Унда мутахассис фаолиятини ҳарбий шифокор сифатида бошлаб, ўз вақтида жанговар ҳаракатлар бўлган қайноқ нуқталарда хизмат қилганини қайд этади.  Шунингдек, ҳозирги синовли даврда фаолият кўрсатаётган ишхонаси вақтинча ёпилаётгани, бундай шароитда уйда ўтиришини ўзига ор деб билгани, «кўнгилли равишда Ватанимизнинг қаерида бўлмасин, коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр» эканини билдиради.

Қисқа ва лўнда мурожаатда айтарли бошқа гап йўқ. Унга қандай муносабат билдирилишини башорат қилиш ҳам шартмас.

Муҳими – ният некбин.

Шундай инсонлар кўпайсин...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг