Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан касалланишлар сони яна кўпаймоқда

Коронавирусдан касалланишлар сони яна кўпаймоқда

2021 йил 11 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103206 (+314) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 21 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 17 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 42 нафари Тошкент вилоятида,
  • 172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 99152 (+229) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 705 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3349 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг