Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда мудҳиш рекорд янгиланди

АҚШда мудҳиш рекорд янгиланди

Фото: «News.myseldon.com»

АҚШ бир кунда коронавирусга чалинганлар сони бўйича рекорд ўрнатди, деб ёзади «Bloomberg» агентлиги.

Ўтган бир кеча-кундузда жами 71 389 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Олдинги кун билан таққослаганда кунлик касалликка чалиниш кўрсаткичи 2,3 фоизга кўпайган.

Ўтган ҳафта давомида ушбу кўрсаткич ўртача 1,9 фоизни ташкил этганди. Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус туфайли ўлим даражаси 0,1 фоизга ошган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 3,24 миллион кишида коронавирус қайд этилган бўлиб, улардан 134,7 минг нафари инфекция қурбонига айланди. 995,6 минг нафар бемор касалликдан фориғ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг