Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббий кузатув ўзи нима?

Тиббий кузатув ўзи нима?

АОКАдаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда мутасадди саволларга жавоб қайтарди.

— Коронавирус хақидаги хабарларда «тиббий кузатувга олинди» деган сўзларни кўп эшитяпмиз. Тиббий кузатув ўзи нима, у қай тартибда амалга оширилади, мана шу хақида маълумот берсангиз?

— Тиббий кузатувга қуйидагилар олинади: коронавирус касаллигига чалинган шахслар билан мулоқотда бўлганлар, эпидемик ноҳуш худудлардан олиб келиниб, 14 кунга карантинга жойлаштирилганлар.

Тиббий кузатув пайтида ушбу шахсларнинг бегона одамлар билан бевосита мулоқотига йўл қўйилмайди, кун давомида тана ҳарорати ўлчаб турилади, участка шифокори ёки ҳамширанинг ташрифи ташкил этилади, томоқ-бурундан олинган суртмалар вирусология лабораториясига юборилиб текшириб турилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг