Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда бир кунда 400 га яқин кишида коронавирус аниқланди

Тожикистонда бир кунда 400 га яқин кишида коронавирус аниқланди

Фото: «Asiaplustj.info»

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони сешанба куни 3266 кишига етди, бир кеча-кундузда мамлакатда 379 та янги ҳолат қайд этилди, дея хабар берди «РИА Новости» Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Сешанба оқшоми ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланган 379 та янги ҳолат қайд этилди, беморлар умумий сони 3266 кишига етди, ўтган бир кун давомида ушбу касаллик туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмди», — деди агентлик суҳбатдоши.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозир мамлакатда 2588 киши шифокорлар назоратида, ўтган бир кеча-кундузда 1417 киши соғайган, 436 киши тиббиёт муассасасидан чиқарилган. Тожикистон ҳукумати ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги айни вақтда COVID-19 ни даволаш ва олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Американинг Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобига кўра, Тожикистонда коронавирус туфайли 47 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг