Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Токиода янги коронавируслар рекорди қайд этилди

Токиода янги коронавируслар рекорди қайд этилди

Фото: «Reuters»

Япония пойтахти Токиода жума куни 243 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда пойтахт маъмуриятига асосланиб «Asahi» телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, апрелдаги 206 та ҳолат бўйича рекорд янгиланишни бошлаган. Бир кун аввал, пайшанба куни 224 кишининг коронавирус бўйича тести мусбат чиққанди.

Ҳукумат янги касалликлар кўпайиши сабабини префектуралар ўртасида қатновга қўйилган чекловнинг олиб ташланиши натижасида пойтахтга бошқа ҳудудлардан меҳмонлар кўп келишида кўряпти. Қолаверса, қайта очилган тунги клублар ҳам вируснинг тарқашига йўл очган.

«Worldometer» маълумотига кўра, Японияда коронавирус юқтириш ҳолатлари жами 20 371 тага етди, қурбонлар сони — 981 нафар, тузалганлар — 17 466 нафар (86 фоиз).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг