Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Томат пастаси коронавирусни аниқлашда ёрдам берди

Томат пастаси коронавирусни аниқлашда ёрдам берди

Фото: «Daily Mail»

Янги зеландиялик сайёҳ Жошуа Дент коронавирусга чалинганини томат пастаси ёрдамида аниқлади, деб ёзмоқда «Daily Mail».

Йигитда тумов, ҳолсизланиш, бош оғриғи кучайган ва аксинча, таъм билиш хусусияти йўқолганди.

Жошуа Лондондан уйига учаётганди. Самолётда мазаси қочди. Тумов ва бош оғриғига қўшимча жуда қаттиқ чарчаш аломати пайдо бўлди.

Коронавирус билан касалланганини самолётда егулик беришганида пайқади. Томат пастасининг мазаси «ўзгариб қолганди».

«Ҳозир ҳам эсимда: жуда бемаза темир таъми. Ҳатто кейин бошқа фирманинг томат пастасини сотиб олдим. Барибир ўша таъм. Инфекция мени мени тарк этмагунича бу таъмни ҳис этиб юрдим», — дейди Дент.

Унинг қўшимча қилишича, бошқа нарсаларнинг, ҳатто помидорнинг мазаси ўзгармаганди.

Дент коронавирусдан соғайганидан кейин биринчи қилган иш томат пастаси қўшилган бутерброд ейиш бўлди. Бу энди бутунлай бошқача таъм эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг