Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри (+16), Самарқанд (+4), Тошкент вилояти (+1) – ССВ бугун қайд этилган ҳолатлар ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳри (+16), Самарқанд (+4), Тошкент вилояти (+1) – ССВ бугун қайд этилган ҳолатлар ҳақида маълумот берди

Фото: ССВ

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Кун давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги даволаш муассасаларида даволанишмоқда.

Бугун мамлакатимизда уй карантинига 1166 нафар фуқаро олиниб, 1284 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг