Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда коронавирусга тест топшириш марказлари сони оширилди

Тошкентда коронавирусга тест топшириш марказлари сони оширилди

Коронавирусга тест топширишга навбатлар кўпайиб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги кунларда коронавирусга тест топшириш борасидаги муаммолар кун мавзусига чиқди. Айниқса, пойтахтда на санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида, на хусусий клиникаларда тест топшириш имкони бўлмаётгани ҳақида шикоятлар кўпайиб кетди. 

Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари Бобур Қурбоновнинг бугун, 13 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда маълум қилишича, пойтахтда тест олувчи марказлар сони оширилган.

«Илгари Тошкент шаҳрида 5 та пунктда аҳоли коронавирусга тест топшириш мумкин эди. Энди 6 та нодавлат ташкилотга тест олишга рухсат берилди. Тошкент шаҳар санитария-осойишталик марказлари ҳам системаларини қабул қилиш марказлари сони 10 тага етказилди», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг