Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда нохуш ҳолат қайд этилди

Туркияда нохуш ҳолат қайд этилди

Фото: «Middleeasteye.net»

Чоршанба куни Туркияда коронавирусдан ўлимнинг кунлик ўсиши 290 тани ташкил этди — бу 6 майдан буён энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

16 апрелда Туркияда касалланишнинг кунлик ўсиши пандемия бошланганидан бери максимал даражани кўрсатди — 63,082 та ҳолат. Шундан сўнг у аста-секин пасая бошлади. Июнь ойида ва июль ойининг биринчи ярмида 5-7 мингта ҳолатда барқарорлашди, лекин июль ўрталарига келиб яна ўса бошлади. Туркияда коронавирусдан вафот этганларнинг энг кўп сони 30 апрель куни қайд этилди — 394 та.

«Бугун 302,869 та тест ўтказилди, 23,946 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди, 290 киши вафот этди», — дейилади хабарда.

Туркия январь ойида Хитойнинг Sinovac Biotech компаниясига қарашли CoronaVac препарати билан коронавирусга қарши вакцинацияни бошлади; март ойидан бошлаб мамлакатда Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳам қўлланилмоқда. Aпрель ойининг охирида Россиянинг «Спутника V» вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.

Туркия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини 48 миллион, икки дозасини 37 миллиондан ортиқ фуқаро олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг