Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мутахассислар: кўзойнак тақувчи кишилар камроқ коронавирусга чалинади

Мутахассислар: кўзойнак тақувчи кишилар камроқ коронавирусга чалинади

Фото: «Google.com»

Ҳиндистонлик олимлар коронавирус пандемияси пайтида кўзойнак тақадиган одамлар тақмайдиган кишиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган бўлади деган хулосага келишди, деб ёзади The Sunday Telegraph.

Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 304 бемор ўртасида сўров ўтказдилар ва уларнинг 19 фоизи асосан кўзойнак тақиб юришларини аниқладилар. Олимларнинг таъкидлашича, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида олиб юрадиганлар коронавирус инфекциясини камроқ юқтиришади, шу билан бирга улар юз ва кўзларга камдан-кам қўл билан тегишади.

Шунингдек, улар кўзойнаклар шиллиқ қават орқали COVID-19 инфекциясини олдини олувчи ҳимоя омил бўлиши мумкинлигини исботладилар.

Аввалроқ матахассис коронавирус юқиши хавфини оширувчи зарарли одатлар ҳақида фикрини айтиб ўтган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг