Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйда даволанаётган бемор тузалганини қандай билса бўлади?

Уйда даволанаётган бемор тузалганини қандай билса бўлади?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Менда 3-4 кундан бери нафас етишмаслиги кузатиляпти, аммо йўтал ва иситма йўқ. Рентген текширувида ўпкамда ҳеч қандай асорат йўқлигини айтишди. Нима қилсам бўлади?

Нафас етишмаслик ҳолати турли касалликларнинг оқибати сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

Бу нафас тизими, юрак-қон-томир аъзолари, эндокрин тизим, ҳаттоки асаб тизими касалликларида ҳам бундай ҳолат бўлиши мумкин. Касалликларни бир-биридан фарқлаш учун эса шифокор маслаҳати ва қўшимча текширувлар зарур бўлади. Ташхис аниқлангандан сўнг даво муолажаларини даволовчи шифокор тавсия қилади.

Менда коронавирус аниқланди, уй шароитида даволаняпман. Вирусдан буткул халос бўлганимни, тузалганимни қандай билишим мумкин?

Мурожаатингиздан кўриниб турибдики, Сиз коронавирус касаллигининг енгил шакли билан оғригансиз. Шунинг учун ҳам уйда даволаниш тавсия қилинган.

Тузалганлик ҳолатини субъектив — яъни сизнинг умумий ҳолатингизнинг яхшилангани, симптомларнинг йўқлиги билан биргаликда объектив — яъни шифокор кўригида тана аъзоларида ҳеч қандай салбий ўзгариш йўқлиги ҳамда лаборатор — яъни тест топширганингизда коронавирус аниқланмагани орқали билишингиз мумкин. Шунингдек, иммунологик жиҳатдан антитаначалар шакллангани орқали ҳам билиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг