Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда тўйлардаги меҳмонлар сони яна камайтирилди

Тожикистонда тўйлардаги меҳмонлар сони яна камайтирилди

Фото: «Kazanfirst.ru»

Тожикистонда коронавирус туфайли тўйларни ўтказиш бўйича янги тартиб-қоида жорий этилди, дея хабар берди республика ҳукумати қошидаги дин ишлари, миллий урф-одатлар, тантана ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси матбуот котиби Афшини Муким.

«Тожикистон ҳукуматининг протокол кўрсатмаларига асосан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида бундан буён тўйлар таклиф этилган кам сонли меҳмонлар иштирокида оила даврасида ўтказилади», — дея таъкидлади у.

27 июлдан жорий этиладиган янги тартиб-қоидаларга кўра, тўй маросимларида иштирок этадиганларнинг сони 30-40 кишидан ошмаслиги зарур.

«Ушбу тартиб республикада COVID-19 юқумли касалликлари тарқалиши бўйича вазият барқарорлашгунга қадар амал қилади», — деди матбуот котиби.

Коронавирус пандемияси туфайли Тожикистонда апрелнинг охирида тўй қилиш тўхтатилганди.

COVID-19 профилактикаси бўйича республика штаби 15 июндан бошлаб барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда 100 кишидан ошмаган меҳмонлар иштирокида тўйларни ўтказишга рухсат берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг