Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вакцина олгач бир неча ҳафта чўмилмаслик тавсия этилмоқда. Бу тўғрими?

Вакцина олгач бир неча ҳафта чўмилмаслик тавсия этилмоқда. Бу тўғрими?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши даволаниш борасида аҳоли саволларига жавоб берди.

Вакцина қабул қилгандан сўнг бир неча ҳафта чўмилмаслик, баданни совуқ сувга урмаслик зарурлиги айтилмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Вакцина олгандан кейин вакцина қилинган жойга 3 кун муддатда сув текизмаслик тавсия қилинади.

Вакцина инсонни елка мушагини орасига юборилиши, юборилган жойга умумий чўмилган вақтда сув тегиши мумкин. Шу боис, шифокорлар чўмилмай туринг дейишаётгандир.

Бугунги кунда баҳор фасли, кунлар билан тунларда совуқ ҳамда иссиқ ҳаво ўзгариб турибти. Ҳавонинг бундай ўзгариши инсон организмига таъсир кўрсатади ва айниқса чўмилган одамлар организмида совуқ қотиш каби ҳолатлар кузатилади.

Бу эса организм учун ортиқча стресс ва бу иммун тизимга таъсир қилиб эмлангандан сўнг қўшимча шамоллашлар пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.

Хулоса қилганда, эмлашдан кейин имкон қадар иммун тизимга таъсир қилувчи одатлардан сақланганингиз ва саломатлигингизни ҳимоя қилганингиз мақсадга мувофиқдир, бу ўз ўрнида коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг