Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмаслиги бўйича маълумот ростми?

Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмаслиги бўйича маълумот ростми?

Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими? АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб берилди. 

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди.

«Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7-8 ой вақт ўтди ва шу давр мобайнида бирорта аёлда ножўя таъсир кузатилмаган. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг