Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда асосан африкалик ва осиёликлар коронавирус қурбонига айланяпти. Нега?

Францияда асосан африкалик ва осиёликлар коронавирус қурбонига айланяпти. Нега?

Фото: «Uk.reuters.com»

Францияда коронавирус эпидемияси даврида ўлим сони кескин кўпайди. Бу, айниқса, Африка ва Осиёдан келиб ўрнашганлар орасида кўпроқ қайд этилмоқда, дейилади Франция миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти маърузасида (Insee).

«Covid-19 билан боғлиқ тиббий инқироз даврида Францияда ўлим сони ниҳоятда кўпайди. 2020 йилнинг март ва апрель ойларида мамлакатда умумий ўлим сони 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда хорижликлар орасида 48%, Францияда туғилганлар орасида 22% га ўсди», — деган маълумот келтирилади унда.

Таъкидланишича, энг катта ўсиш африкаликлар орасида кузатилди — Мағриб мамлакатларида 54%, Африканинг бошқа давлатларида 114%; Осиёда — 91%.

«Ўлим даражасининг ошиши қаерда туғилишидан қатъи назар, айниқса, кексалар орасида юқори бўлган. Бироқ 65 ёшдан кичиклар ўртасида ўлим даражасининг ошиши асосан хориждан келиб ўрнашганлар орасида кўпроқ қайд этилган», — дея таъкидланган «Insee»да.

Шу билан бирга, коронавирусдан энг кўп зарар кўрган Франция пойтахти ва Гранд-Эст ҳудудларида ўлим даражасининг юқорилиги ҳам маҳаллий, ҳам чет эллик фуқаролар орасида баланд.

Маърузага кўра, коронавирус пандемияси даврида ўлимнинг кўпайиши, айниқса, аҳолиси зич ҳудудларда кўпроқ. «Африка ёки Осиёдан келганлар асосан шу ҳудудларга келиб жойлашади. Чунки улар Франциянинг пойтахтга яқин қисмида истиқомат қилишади», — дея таъкидлайди тадқиқотчилар. Шунингдек, ўлим даражасининг ошишида яшаш шароити ҳам, жамоат транспортидан фойдаланиш ҳам роль ўйнайди. Яна касб-корнинг аҳамияти ҳам катта. Негаки, Мағриб ва Африканинг бошқа давлатларидан келганлар одамлар билан кўпроқ мулоқотда бўладиган касб эгалари ҳисобланишади: тиббиёт ходимлари, курьерлар, сотувчилар, почтачилар, фаррошлар, жамоат транспорти ва фавқулодда вазиятлар хизмати ишчилари шулар жумласидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг