Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна икки вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишига оз қолди

Яна икки вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишига оз қолди

Фото: Xabar.uz

Бугун мамлакатимизда 52 ҳолатда янги касалланиш қайд этилиши баробарида 55 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди.

ССВ матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро (98 фоиз) ва Хоразм (98 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудудлар саналади.

Қайд этилишича, айни пайтда шифокорларимиз 514 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чораларини кўришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг