Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 247 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг