Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яхши хабар. Коронавирусга чалинган беморлардан яна бири соғайди

Яхши хабар. Коронавирусга чалинган беморлардан яна бири соғайди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиздан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Хасталикдан фориғ бўлган фуқаро шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу фуқаро, аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган эди.

Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди.

Эътироф этиш жоизки, фидойи шифокорларимиз томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган ҳолда, халқаро стандартлар асосида зарур даволаш муолажалари олиб борилгани ушбу беморнинг буткул соғайишини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда. Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони 8 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг