Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизга коронавирусга чалинган беморлар ҳаёти учун муҳим бўлган реанимобиллар келтирилди

Юртимизга коронавирусга чалинган беморлар ҳаёти учун муҳим бўлган реанимобиллар келтирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун юртимизга хорижда ишлаб чиқарилган 15 та махсус замонавий реанимобиллар олиб келинди. Улар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш борасидаги ишларни ривожлантиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, уч ойдан кўп вақт давомида юртимизда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар даволанаётган тиббиёт муассасалари керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Келтирилган янги махсус реанимобиллар эса беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни бартараф қилишда муҳим омил бўлади.

Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Шунингдек, беморларни ташишда тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус насилканинг устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг