Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким тадбиркорларнинг кўмакчиси бўлишга ваъда берди

Ҳоким тадбиркорларнинг кўмакчиси бўлишга ваъда берди

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида ҳокимларга қатор тавсия ва топшириқлар берган эди.

Жумладан, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари икки кун муддатда тадбиркорларга мурожаат қабул қилиши бўйича кўрсатма берилганди.

Ушбу топшириқ юзасидан Сирдарё вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев тадбиркорларга мурожаат қилган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Ҳоким ўз мурожаатида вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар, имкониятлар ҳақида маълумот бериб, вилоят ҳокими сифатида тадбиркорларнинг биринчи даражадаги кўмакчиси бўлишга ваъда берган.

«Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар, ўз фаолиятларингизни янада кенгайтириш, қўшимча имкониятларни ишга солиб, ҳар бирингиз камида 1 ёки 2 тадан иш ўринлари ташкил этиб, банд бўлмаган аҳолини доимий иш билан таъминласангиз вилоят бўйича янги иш ўринлари 10 мингдан 20 мингтагача ортади. Бу эса қанчадан-қанча оилаларнинг фаровонлигига ва турмуш даражасининг ортишига олиб келади. Ушбу ишларни амалга оширишда мен вилоят ҳокими сифатида Сиз азизларнинг биринчи даражадаги кўмакчингиз бўламан.

  • Бу борада эркин фаолият юритишингиз учун қонун устуворлигини таъминланишига;
  • ҳудудларда тадбиркорликни йўлга қўйишингизда мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда ва ер майдони ажратилишида;
  • Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизга ноқонуний текширишларга барҳам берилишига, солиқ шаффофлигини таъминланишига кафолат бераман», дейилади мурожаатда.

Шунингдек, ҳоким барча масалаларда шахсан ўзига куннинг исталган вақтида мурожаат этиши мумкинлигини, қолаверса, вилоят прокурори Р.Машариповга, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Мавляновга ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғоибовга ҳам мурожаат қилиши мумкинлигини билдирган.  

Тадбиркорлар учун доимо вилоят ҳокимлиги ва барча ташкилотларнинг эшиклари очиқлигини қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг