Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик кинотанқидчилар 2019 йилнинг энг яхши фильмини аниқлашди

Америкалик кинотанқидчилар 2019 йилнинг энг яхши фильмини аниқлашди

Мартин Скорсезе.

Фото: «Kp.ru»

Америка кинотанқидчилар миллий кенгаши (NBR) режиссёр Мартина Скорсезенинг уч соатлик драмаси — «Ирландиялик»ни 2019 йилнинг энг яхши фильми дея эътироф этишди.

«NBR Icon Awards» мукофотларини Скорсезе билан бирга, фильмда бош ролларни ўйнаган Аль Пачино ва Роберт де Ниро қабул қилиб олишди. Илгари «Шиндлернинг рўйхати», «Ганнибал» фильмлари билан ном қозонган Стивен Заиллян ҳам ушбу киноасар учун энг яхши сценарийнавис сифатида тақдирланди.

Йилнинг энг яхши режиссёри — Квентин Тарантино («Бир куни Голливудда» фильми учун), шу фильмда суратга тушган Брэд Питт энг яхши иккинчи пландаги актёр бўлди.

2019 йилнинг энг яхши актёри — Адам Сэндлер («Ишланмаган қимматбаҳо тошлар» фильми), энг яхши актриса — Рене Зеллвегер (эски Голливуд юлдузи ҳақидаги «Жуди» биографик драмаси).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг