Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бир куни Голливудда»: Леонардо Ди Каприо ва Брэд Питт «Оскар»га даъвогарлар рўйхатида

«Бир куни Голливудда»: Леонардо Ди Каприо ва Брэд Питт «Оскар»га даъвогарлар рўйхатида

Фото: «Times of India»

Квентин Тарантинонинг анчагина шов-шув кўтарган киноасари («Бир куни Голливудда») унда қатнашганларга омад келтиришни бошлади. «Just Jared» ёзишича, Рик Далтонни ўйнаган Леонардо Ди Каприо «Энг яхши актёр», Брэд Питт (Клифф Бут) эса «Иккинчи пландаги энг яхши  актёр» номинациясида «Оскар» мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди.

Фото: «SONY»

Леонардо Ди Каприо — беш марта номзоди кўрсатилганидан сўнг, олтинчисида «Ҳаёт-мамот» фильмидаги бош роли учун «Оскар»ни қўлга киритган.

Брэд Питт ҳам (номзоди тўрт марта кўрсатилганидан сўнг) бир марта «Оскар» олган — «12 йил қулликда» фильмига продюсерлик қилгани учун.

Бўлғуси «Оскар»га барча номинантлар номи 2020 йилнинг 13 январь куни эълон қилинади, мукофотлаш эса 9 февралга белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг