Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Борис Жонсон олинмай қолган киноси ва Жорж Клунининг «плагиати» ҳақида

Борис Жонсон олинмай қолган киноси ва Жорж Клунининг «плагиати» ҳақида

Борис Жонсон.

Фото: «Rferl.org»

Бугун Буюк Британия бош вазири курсисида ўтирган Борис Жонсон 2015 йили «блокбастер» учун сценарий ёзиб, уни таниқли режиссёрга жўнатганига иқрор бўлди. Бу ҳақда «Politico» ёзмоқда.

Жонсоннинг «қаламкаш» эканини жамоатчилик биринчи марта «Evening Standard» шарҳловчиси Эмили Шеффилддан эшитганди. Борис Жонсон сценарийни қуйидаги мазмундаги матнни қўшиб жўнаган экан: «Мана янги блокбастер: Оссурияга миссия». Шарҳловчи Жонсоннинг сценарийсини таърифлаши учун иккита сўз етарли бўлди: «аҳмоқона ва даҳшатли».

Шеффилд айтгандики, Жонсоннинг сценарийсига кўра, фильм бошдан-оёқ қирғинбаротдан иборат бўлиши керак эди: бошлари танларидан жудо этилаётган одамлар, зўрланаётган аёллар, хуллас, ҳаммаёқ қон.

Мана, энди, бош вазир бўлганидан кейин, Борис Жонсон чиндан ҳам 2015 йилда сценарий ёзиб, режиссёрга жўнатганини тан олди.

«Сценарийни жуда ҳам ҳурматли режиссёрга жўнатгандим, жавобини олмаганим учун, очиғи, хижолатдаман», — деди Жонсон.

Жонсон қўшимча қилишича, ўз ғоясини Жорж Клунининг «The Monuments Men» фильми трейлерида кўриб қолган эмиш: «Ўйлаб қолдим, жин урсин, ахир бу менинг ғоям бўлишиям мумкин».

ОАВ хабарларига кўра, Жонсоннинг қаҳрамони — археолог ёш олима билан бирга осориатиқаларни қутқариб қолишга уринади. Жонсон бош роллардан бирини Анжелина Жоли ёки Скарлетт Йоҳанссон ўйнашини истаган экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг