Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат тадбирлари Регистонда ўтказилмаслиги мумкин

Давлат тадбирлари Регистонда ўтказилмаслиги мумкин

Давлат тадбирларини тарихий масканларда эмас, алоҳида тайёрланадиган жойларда ўтказиш таклифи берилган. Бу ҳақда Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова маълум қилди.

— Тарихий объектларни сақлашда жуда эхтиёт бўлишимиз лозим. Бизда бир қатор байрам ва тантаналар тарихий жойларда ўтказилади. Кучли шовқин обидаларга зарар етказиши турган гап.

Шунингдек тарихий обидалар атрофини кўкаламзорлаштиришга эътибор ҳам жуда кучли. Аммо майсани суғориш керак. Сув обидаларга зарар етказмайдими? Шу томонини ҳам эътиборга олиш керак.

ЮНЕСКО мутахассислари бу борада бизга ўз тавсияларини берган. Шунга асосан Маданият вазирлиги тегишли муассасалар, ҳокимликлар ва туризм қўмитасига ўз таклифларини берган. Давлат тадбирлари ва тантаналарни ўтказиш учун махсус жой ташкил этиш керак.

Бу жуда муҳим масала ва уни ҳар доим кўтариб келганмиз. Натижа бўлмагунга қадар кўтаришда давом этамиз, — дейди Камола Акилова.

Эслатиб ўтамиз, «Шарқ тароналари» фестивали Самарқанднинг тарихий Регистон майдонида ўтказиб келинади. Шунингдек 2019 йилда Ҳунармандлар фестивали Қўқон шаҳридаги Худоёрхон саройи жойлашган Ўрда майдонида ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг