Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фотосуратлар танлови финалчиларининг энг яхши асарлари

Фотосуратлар танлови финалчиларининг энг яхши асарлари

Фото: «Ria.ru»

«EyeEm Awards 2019» фотосуратлар конкурси ташкилотчилари финалчиларни танлаб олишди. Бу йил ҳакамлар ҳайъати қарийб бир миллион талабномани кўриб чиқди. «EyeEm Awards» ижодий уюшмаси бутун дунё бўйлаб истеъдодларни қидирувчи майдонча сифатида танилган. Бу ерда новаторлик ва ноодатий суратларга эътибор қаратилади. Ғолиблар номи октябрда Берлин фотосуратлар ҳафталигида маълум бўлади. Энг қизиқарли асарлар эса — «Ria.ru» талқинида.

Сандра Моранте Ларунг Гар буддизм академияси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун Тибетга боради. Бир куни эрталаб роҳиблар ибодат қилиш учун ибодатхонага тўпланишганида улардан бири суратчини пайқаб, объективга тикилиб қолади.


Рапа-де-Бестас анъанавий Галисия байрамида маҳаллий аҳоли ёввойи отлар ёлини калталатади. Бу Дэвид Лопес Фернандесни илҳомлантирган кўринади.


Альтан Кан аёлнинг жангчига айланишини намойиш қилди.


Ирина Петрова бу расмни Краснодарда ота-онасининг уйидаги ошхонада олган.


Алексей Дулин фотосурат ёрдамида фикр ва ҳис-туйғуларни ифодалаш мумкинлигига ишонади.


Евгения Рюкер бу суратни тонгда «Мильярино, Сан Россоре ва Массачукколи» тоскан паркида олган.


Умарали Шенакайли бир умр ёввойи отларни кўришни хоҳлаганини айтди. Туркиянинг Кайсери шаҳрида унинг бу орзуси ушалган.


Токиода тиқилинч поезд. Сурат муаллифи — Гэйл Жукните.


Фотосурат қаҳрамони Бимо Прадитьо — Индонезияда батик устаси. У 35 йилдан бери эриган мум ёрдамида матоларга нақш солиш билан шуғулланади.


Виталий Головатюк бу суратни Гонконгга хизмат сафари чоғида олган.


Абхазиядан Никита Шукин ранг-баранг кузни тасвирлаш мақсадида рангли сурат олишга шайланганди. Бироқ асар билан ишлаш жараёнида муаллиф оқ-қора куз кайфиятини яхшироқ ифодалашини сезиб қолди.


Даниянинг Вайле шаҳридаги сокин сув. Матиас Труммингер олган сурат.


Эҳтирос одамни креатив қилиб қўяди, дейди Жоэль Петцольд. Ушбу кадр муаллиф ҳаётидаги учта асосий илҳом туфайли вужудга келган: санъат, фотосурат ва севган ёри.


Манхеттеннинг «Челси» районидаги «Жойс» театри. Сурат муаллифи — Неи Круз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг