Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур «Ўн икки стул» фильми режиссёри вафот этди

Машҳур «Ўн икки стул» фильми режиссёри вафот этди

«Ленком» театри директори, таниқли рус режиссёри ва СССР халқ артисти Марк Захаров вафот этди. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар берди.

Фото: eadaily.com

Марк Захаров 1933 йилда Москвада туғилган. Россия давлат театр санъати институтини актёрлик факультетида таҳсил олган. 1973 йилда Ленин комсомоли театрининг (ҳозирги Ленком) бош директори бўлган.

У машҳур «Ўн икки стул», «Оддий мўъжиза», «Ўша Мюнхаузен» фильмларини суратга олган. Шунингдек, Марк Захаров «Иф қалъаси маҳбуси» фильми сценарийсининг муаллифи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг